Гипофизар кахексия

Гипофизар кахексия [Cachexia hypophysialis], Симмондс касаллиги – гипоталамус ядролари шикастланганда ва гипофизнинг олдинги бўлагида тропгормонлар ишлаб чикарилиши камайганда ёки бутунлай бўлмаганда келиб чиқадиган касаллик; гипоталамус марказларининг функционал бузилиши; гипотиреоз, гипокортицизм, гипогонадизм билан ифодаланади. Асосан, жинсий безлар ва қалқонсимон без ҳамда буйрак усти бези пўст қавати фаолиятининг етишмаслик белгилари намоён бўлади. Бемор тез орада чўп-устихон бўлиб озиб, ташқи жинсий белгилари йўқолиб, соч-киприклари, ҳатто тишлари ҳам тушиб кетади, умуман моддалар алмашинуви издан чиқади ва кахексия белгилари кўзга ташланади. Оғирроқ кечганида гипофизар кома кузатилади.

Даво касаллик белгиларига қараб тайинланади. Олдини олиш учун юқумли касалликларни ўз вақтида даволатиш, туғруқ чоғида қон кетганда унинг ўрнини тўлдириш чораларини кўриш зарур.

[addtoany]