Гипогенитализм [гипо… валот. genitalis – жинсий] – жинсий безлар (мояк, тухумдон) билан ички ва ташқи жинсий аъзоларнинг етимай қолиши, иккиламчи жинсий белгиларнинг аниқ сезилмаслиги. Жинсий тизимнинг туғма нуқсонлари, ўткир ва сурункали юқумли касалликлар гипогенитализмга сабаб бўлади. Гипогенитализмни даволашда гормонлардан ташқари, касалликнинг асосий сабабчиси бартараф этилади.
[addtoany]