Гипогонадизм [гипо… ва гонадалар], гипогенитализм – жинсий гормонлар етишмаслиги оқибатида келиб чиқадиган ва жинсий аъзолар ҳамда иккиламчи жинсий белгиларнинг етарли даражада ривожланмаслиги билан ифодаланадиган касаллик ҳолати. Бирламчи ва иккиламчи гипогонадизм фарқ қилинади. Бирламчи гипогонадизм касаллик оқибатида жинсий безларнинг бевосита шикастланиши (жинсий дифференциялнишнинг туғма нуқсонлари, жароҳатланишлар, нурланиш ва бошқа(лар)) натижасида келиб чиқади. Иккиламчи гипогонадизм гипотапамус-гипофиз тизими касалликлари (масалан, ўсмалар) натижасида гонадотроп гормонлар ёки рилизинг-омиллар секрецияси камайиб кетиши ёки тўхташи оқибатида рўй беради.
[addtoany]