Гипоплазия [гипо… ва юн. plasis – шакллниш, ҳосил бўлиш], гипонезия – эмбрионал ривожланиш бузилгани сабабли тўқима, аъзо, гавданинг бир қисми ва бутун организмнинг ўсмай қолиши, чала етилиши. Турли аъзолардаги гипоплазиянинг аҳамияти ҳар хил. Жуфт аъзолардан бири (масалан, буйрак) нормал ривожланган ҳолда иккинчисининг ўсмай қолиши унчалик сезилмайди, чунки нормал ривожланган буйрак гипертрофияланади. Бошқа аъзолар, масалан, бош .миянинг ўсмай қолиши (микроцефалия) бутун организмга ёмон таъсир этиб, уни, кўпинча, эрта ҳалок қилади. Ташқи ва ички муҳитнинг турли омиллари (онанинг турли касалликлари, нур энергияси таъсири, шикастланиш, нотўғри овқатланиш), шунингдек, онадан болага ўтадиган юқумли касалликлар (қизилча, токсопламоз, цитомегалия, полиомиелит) гипоплазияга сабаб бўлиши мумкин.
[addtoany]