Гипосмия

Гипосмия [гипо… ва юн. osme – ҳид билиш] — ҳид билиш сезгисининг сусайиши. Бундай одам ҳар қандай ёки баъзи ҳидни сезмаслик мумкин. Бурундан нафас олиш бузилганда, бурун бўшлиғининг шиллиқ қавати ўткир ёки сурункали яллиғланганда, ҳид билиш нервининг периферик қисми касалланганда, ҳид билиш маркази зарарланганда (туғма гипосмия) рўй беради. Бош миянинг пешона бўлагида ёки миячада ўсма пайдо бўлганида, невроз, психоз каби касалликларда ҳам баъзан гипосмия кузатилади. У бир ва икки томонлама, вақтинча ёки айрим ҳидларга нисбатан бўлиши мумкин. Даво касалликни келтириб чиқарган асосий сабабларни бартараф этишга қаратилади.

[addtoany]