Гипс [юн. gypsos – бўр, оҳак] – 1) табиий гипс – минерал; сувли кальций сульфат тузи CaS04-2H20; таркибида соф ҳолда СаО (32,56 %). S03 (46,51 %), Н,0 (20,93 %) бўлади. Моноклин системада кристалланади. Кристалари пластинкасимон, устунсимон, нинасимон ва толасимон кўринишда бўлади. Кўпинча, тугаш донадор, толасимон массапар, турли кристаллик гуруҳлар тарзида учрайди. Тоза гипс рангсиз ва шаффоф; таркибида кўшилмалар бўлгани кулранг, сарғиш, қўнғир ва бошқа(лар) рангли бўлади. Минералогик шкала бўйича қаттиқлги 1,5-2; зичлиги 2300 км/м3. 20° да сувда эручанлиги 2,05 г-л. 170° атрофида киздирилганда яримгидрат CaS04 0,5 Н20 (апебастр)га, ундан юқори ҳароратда эса ангидрид CaS04 га айланади. Гипс суви курий бошлаган денгиз ҳавзларида сульфат тузларининг чўкишидан пайдо бўлади. Гипс заҳиралари эса, асосан, гидротермал жараёнлар ҳамда ангидриднинг гидратлашиши натижасида ҳосил бўлади. Гипс қатламлари Ўзбекистоннинг Фарғона (Қувасой), Бухоро (Когон) ва Сурхондарё вилоятларида топилган; 2) қурилиш гипс – CaS04 ■ 0,5Н,О – ҳавода тез бирикадиган ва тез кетадиган боғловчи модда; табиий Г. 140-190° ҳароратда пишириб олинади. Қовушоқ материаллар тайёрлашда, гипс-бтон, гипс-бетон буюмлар, кошинкор тошлар, бўёқлар и. ч. да, тиббиётда (гипс боғловчилар тайёрлашда), ҳайкалтарошликда, сувоқчилик ишларида ишлатилади.
[addtoany]