Гистидин

Гистидин, а-амино-/?-5-имидазлилпропион кислота, C6H40,N3 – кристалл модда. Сувда, спиртда эрийди, эфирда эримайди. Асос хоссалари бор. Кўпчилик оқсиллар таркибига киради. Гистидин организмда парчаланганда гистамин (декарбоксилланганда) ёки аммиак, глутамин ва чумоли кислота (дезминланганда) ҳосил бўлади. Тиббиётда меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида қўлланилади.

Prev Article

Гипотрофия

Next Article

Гистология