Гликозидлар

Гликозидлар – молекулалари карбонсув билан бирор органик бирикма қолдиғи (агликон) нинг гликозид боғ орқали бирикишидан ҳосил бўлган органик моддалар. Уларнинг кўпчилиги кристалл, аччиқ таъм ва ўзига хос ҳидли бирималардир. Ўсимликларда кўп учрайди, уларда турли моддалар гликозидлар шаклига киради ва шу шаклда сақланади. Ҳайвонлар организмида ҳам бу модда борлиги аниқланган. Моддалар алмашинувида гликозидларнинг аҳамияти беқиёс. Аччиқ бодом, ўрик, шафтоли, олхўрининг барги ва данагида бўладиган амигдалин; горчица ва хрендаги – сингрин; картошкадаги – соланин ҳамда ўсимликларни бўёвчи – антоцианинлар энг муҳим гликозидлар қаторига киритилади. Уларнинг айримлари (азонин, строфантин) тиббиёт амалиётида, айниқса, юрак-томир касалликларида (юрак Г. и.) қўлланилади. Ҳайвонлар миясидаги церебрзидлар ва стрептомицин антибиотиги ҳам Г. га киради.

Загрузка...