Knowledge Base

Глицеридлар

Глицеридлар, ацилглицеринлар – глицерин билан органик ёки минерал кислоталарнинг мураккаб эфирлари. Молекуладаги кислота қолдиғига қараб моно-, ди- ва триглцеридларга бўлинади. Глицеридларда изомерлар мавжуд бўлиб, бу улар таркибига кирувчи қолдикланинг жойлашувига боғлиқ. Анорганик кислоталар глицеридларидан нитрат кислота триглцериди – нитроглицерин катта аҳамиятга эга. Карбон кислоталарнинг глицеридлари ўсимлик ва ҳайвон ёғларининг таркибий қисмидир. Улар тегишли карбон кислоталарни глицерин билан этерификциялаб олинади.

Стеарин, олеин, пальмитин кислоталарнинг глицеридлари озиқ-овқат ёғларининг эмульгатор ва стабилизатори, турли кремлар, пластификатолар ва сурков мойлари, совун олишда хом ашё сифатида қўлланилади. Нитроглицерин шифобахш дори ҳамда портловчи моддалар компнентидир.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan