Глюкагон

Глюкагон – меъда ости безининг Лангеганс оролчалари «-ҳужайраларида ҳосил бўладиган полипептид гормон. Организмда моддалар алмашинувини тартибга солишда иштирок этади. Мол. м. 3485,29, аминокислоталар қолдиғидан тузилган. Глюкагон қонда инсулин таъсирида глюкоза миқдорининг камайиб кетишига қарши таъсир кўрсатади ва шу йўл билан қонда қанд миқдорини ростлаб туришда қатнашади. Глюкагон тоза кристалл ҳолда олинган.

[addtoany]