Гомеопатия [гомео… ва юн. pathos-дард, касаллик] – даволаш тизими; ўхшашни ўхшши билан даволаш («ўхшашлик қонуни») деган йўналиш бўлиб, бунда соғлом кишида муайян касаллик белгисини келтириб чиқариши мумкин бўлган дориларнинг кичик дозаси билан беморни даволаш тушунилади. Гомеопатиянинг асосий принципларини немис шифокори С. Ханеманн (1755-1843) ишлаб чиққан (1796). Гомеопатияда қўлланиладиган дориларнинг деярли барчаси фармакопея талаблари асосида тайёрланган бўлиб, улар, асосан, турли ўсимлик, ҳайвон маҳсулотлари ва минералларрт олинади. Ҳоз. замон гомеопатлари кимётерапия, жумладан, сульфаниламид препаратлари ва антибиотикларни зотилжам, сепсис ва бошқа(лар) касалликларда қўллашни тан олиб, кимётерапияни гомеопатик воситалар билан бирга қўллаш касалликнинг кечишини енгиллаштиради, деб ҳисоблайдилар. Улар оғир кечадиган касалликлар (юрак-томир касалликлари, бронхиал астма ва бошқа(лар))да гомеопатик даво фойда бермаганда илмий тиббиёт воситаларини белгиланган дозаларда қўллаш лозим, деб эътироф этадилар.
[addtoany]