Гомосексуализм

Гомосексуализм [гомо… ва лот. sexsus – жинс], гомоэротизм – жинсий майл айнишининг бир тури, ўз жинсидаги кишилар билан жинсий алоқа қилиш. Эркакларда ҳам, аёлларда ҳам учрайди. Эркакнинг эркак билан жинсий алоқада бўлиши (эркаклар гомосексуализм и] – бесоқолбозлик, баччабозлик, болабозлик. Бу ҳолат ўткинчи бўлиши, яъни эркак жинсий майлини қондириб турадиган кишиси – аёлни йўқотганида кузатилиши мумкин, лекин гомосексуализм аксари киши генотипидаги ирсий камчиликка боғлик бўлади, яъни касаллик тарзида учрайди. Одамда жинсий майлнинг қарор топишда ирсий сабаблардан ташқари унинг турмуш тарзи ҳам катта аҳамиятга эга. Гомосексуализмнинг айрим кўринишлари қадимдан маълум. Бу ҳолат жиноят ҳсобланганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖКда (120-модда) жиноий жазо белгиланган.

Загрузка...