Гонадотроп гормонлар

Гонадотроп гормонлар, гона дтроплар – гипофизнинг олдинги бўлаги ва плацента (йўлдош)да ҳосил бўлиб, жинсий безлар (гонадалар) фаолиятини бошқарадиган гормонлар. Улар пептид табиатли учта гормон (фолликулни стимулловчи, интерстициал ҳужайраларни стимулловчи – лютеинловчи ва лютеатроп тармоқдан иборат. Фолликулни стимулловчи гонадотропин табиатан глкопротеид (оқсил ва карбонсувдан тузилган мураккаб бирикма) бўлиб, аденогипофизнинг базофил ҳужайраларидан ишланиб чиқади, тухумдон фолликулларнинг ўсиши ва ривожланишини, эркакларда эса сперматозоидлар етилишини кучайтиради; лютеинловчи гормон аввалги гормон билан биргаликда тухумдонда тухум ҳужайралар етилишига ва сариқ тананинг шаклланишига ёрдам беради; лютеотроп гонадотропин лактоген гормон ҳисобланади. Плацентадан чиқадиган хорион гонадтропини ҳам деярли лютеинловчи гормон каби таъсир этади, у ҳомиладорлар сийдигида кўпроқ бўлади.

Гонадотроп гормонлар препаратлари жинсий етилиш кечкишини даволашда, бепуштликка, шунингдек, халқ хўжалигининг турли тармоқларида қўлланилади.

Загрузка...