Гормонотерапия

Гормонотерапия [гормонлар ва терапия] – гормонлар ва сунъий (синтетик) гормонал препаратлар билан даволаш усули. Гормонотерапия, асосан, одам организмида эндокрин (ички секреция безлари) аъзоларидан бирортасининг касаллик туфайли фаолияти сусайганда ёки тўхтаганда тегишли гормонлар ўрнини тўлдириш мақсадида ёки ўринбосар сифатида қўлланилади (масалан, қандли диабетга беморга инсулин ёки Аддисон касаллигига кортизон берилади). Эндокрин безлар фаолияти билан боғлик бўлмаган касалликларда кузатиладиган яллиғланишлар, аллергик, иммунологик ва турли инфекцион жароҳатлар туфайли гормонал баланс издан чиққанда уни тиклаш (стимулловчи) ва аллергик реакцияни сусайтирувчи (тормозловчи) гормон дори воситалари ишлатилади. Замонавий тиббиёт амалиётида турли сурункали ички касалликларда гормонотерапия яхши наф беради.

Загрузка...