Госпиталь

Госпиталь [юн. hospitalis – меҳмондўст] – ётиб даволанишга мўлжалланган ҳарбий тиббиёт муассасаси. Госпитальда ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва офицерлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда мудофаа вазирлигининг ходимларига тиббий ёрдам кўрсатилади. Бу муассаса даволашдан ташқари, ҳарбий экспертиза ўтказиш, ҳарбий қисмлардаги шифокорларга даволаш-профилактика тадбирларини амалга оширишда ёрдам бериш, ҳарбий тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш каби вазифалар бажарилади.

Уруш вақтида ярадор ва беморларга тез ёрдам кўрсатадиган полк, дивизия, армия кўчма ҳарбий-дала госпитальлари ва фронт орқасида жойлашган госпитальлар фарқ қилинади.

Туркистонда биринчи Г. 1869 й. да Тошкент ш. да очилган. Ҳозир Тошкентдаги 2 та Г. нинг Жиззах, Каттақўрғон, Навоий, Самарқанд, Тахиатош, Термиз, Фарғона, Чирчик ва Қарши ш. ларида филиаллари фаолият кўрсатади.

[addtoany]