Knowledge Base

Грааф пуфакчаси

Грааф пуфакчаси [голланд анатоми R. Graaf номидан] – одам ва сут эмизувчи ҳайвонлар тухумдонида тухум ҳужайра ётиладитан пуфакча (фолликул). Етилган грааф пуфакчаси ёрилган, ичидаги тухум ҳужайра қорин бўшлигига тушади, ундан бачадон найига (тухум йўлига) киради. Ёрилган грааф пуфакчаси ўрнида муваққат эндокрин без – сариқ тана ҳосил бўлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan