Градиент [лот. gradiens – одимловчи] – 1)биологияда организм ёки органларнинг тузилиши ва улар физиологик хоссаларининг маълум ўқ бўйича ўзгариши миқдори. Градиент ўрганилаётган хосса (масалан, қон босими, ҳарорат)нинг кўрилаётган жойдан узоқлашган сари аста-секин камайиб (сусайиб) боришини, масалан, ҳайвон танасининг турли жойларида ва ўсимликларнинг турли қисмларида қон босими, ҳарорат, нафас олиш тезлиги ва бошқа(лар) хоссаларининг бир хил бўлмаслигини ифодалайди; 2) физик катталик (босим, ҳарорат, намлик ва бунинг фазода ёки бирор ўқ йўналишида масофа бўйича ўзгариш ўчови; 3) математикада фазодаги бир нуқгадан иккинчи нуқтагача бўлган масофада қиймати ўзгарадиган катталикнинг энг тез ўзгарадиган йўналишини кўрсатадиган вектор.
[addtoany]