Градус [лот. gradus – қадам, даража], даража – 1) ҳароратнинг турли шкалаларига мувофиқ келадиган ҳар хил бирликларининг умумий номи. Цельсий (°С), Кельвин (К), Фаренгейт (°F), Реомюр (°R) градуслари авжуд. Цельсий шкаласида сувнинг мулаш т-раси (0 °С) билан қайнат ҳарорати (100 °С) оралиғи тенг 100 қисмга бўлинади. Кельвин шкаласида идеал газ молекулаларининг тартибсиз иссиқлик ҳаракати тўхташ ҳарорати, яъни мутлақ ноль (t° = 273,15 °С) ноль даража (0 К) деб олинади. Фаренгейт шкаласида қор ва нашатир аралашмасининг эриш нуқтаси (0 °С) билан киши танасининг меъёрий ҳарорати (36 °С) оралиғи тенг 100 қисмга бўлинган. Бу шкала бўйича 0 °С = 32 °Ғ, сувнинг қайнат ҳарорати 100 °С = 212 °Ғ, демак, қор эришидан сув қанашигача бўлган ҳарорат 180 °Ғ. Реомюр шкаласида сувнинг музлаш ва қайнат оралиғи 80 га бўлинган, яъни 100 °С = 80 °R. Бу ҳарорат шкалалари орасидаги боғланиш қуйидагича: 1К= 1 °C = 0,8R= 1,8 °Ғ; 2) ясси бурчак бирлиги; тўғри бурчакнинг 1/90 қисмига ёки доиранинг 1/360 қисмига тенг; 0 белги билан белгиланади. Г = 60′ = 3600", бу ерда ‘ – бурчак миналари, " – бурчак секундлари. Ёйиқ бурчак 180° га тенг. Градус айлана ёйини ўлчаш учун ҳам ишлатилади; 3) турли катталикларнинг шартли бирлиги; унинг ёрдамида сувнинг қаттиклиги, сульфат кислота ёки спирт концентрацияси (Боме градусси – °Ве), суюқликлар қовушоқлик (сувнинг 20 °С даги қовушоқлигига нисбатан – Энглер градуси) ва бошқа(лар) кўрсатилади.
[addtoany]