Грануляцион тўқима

Грануляцион тўқима [лот. granulum – донача], грануляция – бириктирувчи тўқиманинг шикастланган жойида пайдо бўладиган, ёш, етолмаган тўқима; қон Томирлар ва ёш ҳужайраларга бой бўлиб, аъзо ёки тўқиманинг нобуд бўлган қисмини эгаллаб боради (эт битиши). Кейинчалик грануляцион тўқима етила бошлайди: анча қаттиқлашиб, оқаради ва, ниҳоят, тўқимага айланади. Организми заиф, қувватсиз беморлар, шунингдек, ёши ўтган кишиларда грануляцион тўқима секин ўсади, натижада беморнинг соғайиши қийин бўлади. Баъзан (масалан, оқма атрофида) грануляцион тўқима ортиқча ҳосил бўлиб, қизил тўқима ҳолида терини туртиб туради; бу ҳолат яранинг тўғри бтишига халал беради. Грануляцион тўқиманинг тўғри ўсишида организмнинг умумий ҳолати катта аҳамиятга эга, шунинг учун вақтида овқатланиш, овқат витаминларга бой бўлиши муҳим аҳамиятга эга.

Загрузка...