Гранулёма

Гранулёма [лот. granulum- донача ва ота – ўсма] – одам ва ҳайвонларда бириктирувчи тўқиманинг яллиғланиши оқибатида юзага келадиган ўсмасимон тузилма. Инфекцион гранулёма – вирусли, инфекцион аллергик (сил, захм, туляремия, ич терлама, ревматизм, ревмтоид артрит) туфайли; ноинфекцион гранулёма тўқималарга ёт жисмлар тушиши ёки узоқ вақт механик таъсирланиши ва бошқа(лар) туфайли ҳосил бўлади. Гранулёмани келтириб чиқарган сабабига қараб, унинг ҳужайра таркиби ўзгариб туради. Тананинг турли қисмида учраши мумкин.

Даво, асосан, гранулёмага сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат, бу ёрдам бермаса, жарроҳлик усули қўлланилади.

[addtoany]