Гумми [лот. gummi, юн. kommi – елим] – комплекс полисахаридлар, органик моддалар; баъзи дарахтлар (масалан, ҳар хил акциялар, олча, шафтоли ва бошқа(лар)) танасининг шикастланган еридан оқиб чиқиб қотиб қоладиган тиниқ масса, ёпишқоқ қуюқ шира. Смоладан фарқли ўлароқ, спиртда эримайди. Елим сифатида ишлатилади; тиббиётда қопловчи ва юшатувчи модда ҳолида қўлланилади.
[addtoany]