Гуморал патология

Гуморал патология [лот. humor – суюқлик] – организм суюқликлари (қон, лимфа, сафро, тўқима суюқлиги ва бунинг бузилиши ёки «айниши» барча касалликларнинг асосий сабабидир, деган қад. назария. Гиппократ, Галги, Абу Али ибн Сино, Парацельс ва улардан кейин яшаган бир қатор олимлар бу назариянинг тарафдорлари бўлишган. Замонавий тиббиётда бу тушунча қўлланилмайди.

[addtoany]