Уретрит – сийдик йўллари шамоллаши, белгилари ва даволаш
Уретрит – сийдик йўллари шамоллаши инфекцияли яллиғланиш касаллигидир. Бу йуллар умумий қилиб олганда 2 га бўлинади , биринчи қисми орқали буйракларда хосил бўлган сийдик қовуқда тўпланади. Иккинчи қисм орқали эса сийдик қовуқдан ташқарига чиқарилиб юборилади. Шуни таъкидлаш керакки сийдик-таносил аъзолари, айниқса, сийдик чиқариш йўллари организмга кирадиган инфекциялар учун энг катта дарвозалардан бири хисобланади. Бу аъзолардаги патологик жараёнлар, вақтида чора кўрилмаса ривожланиб юқорига кўтарилиши ва ҳаётий муҳим аъзоларни шикастлашиши мумкин.
Mundarija
Уретрит касаллиги ривожланиш сабаблари
Уретритнинг икки хили учрайди: махсус (жинсий йўл билан ўтадиган касаллик сабабли) ва номахсус уретрит. Хасталик ривожланиш сабаблари турлича бўлиши мумкин, лекин кўпинча касаликка бактерияли инфекция сабаб бўлади. Зарарли микроорганизмлар фаолияти туфайли сийдик йўллари шамоллаши кузатилади. Касаллик сабабига боғлиқ равишда қуйидагилар ажратиб кўрсатилади:
- Юқумли касалликнинг муайян қўзғатувчиси (гарднереллез, генитал герпес, сўзак, кандидоз, микоплазмоз, трихомониаз, хламидиоз)
- “Одатдаги” микроорганизмлар (бактериал касаллик)
- Сийдик чиқариш йўли шикастланиши(жароҳатли уретрит)
- Озуқа ва дори аллергенлари таъсири (аллергик уретрит)
- Моддалар алмашинуви бузилиши (фосфатурия, оксалатурия, қандли диабет)
Касаллик белги ва аломатлари
Уретрит белгилари анча ёрқин намоён бўлади. Бу белгилар кўпинча пешоб чиқариш вақтида кучли оғриқ ва сийдик билан чиқадиган қуюқ ажратмалар кўринишида бўлади.
- Ўткир уретритда пешоб чиқиши вақтида, сийдик йўлининг ташқи тешигида жизиллаган оғриқ туради.
- Текширилганда пешоб чиқиш йўлининг ташқи тешиги атрофида шиллиқ парданинг қизаргани ва шишганини кўриш мумкин, йиринг ёки шиллиқ йиринг оқиб турган бўлади
- Гоҳо шу йиринг фақат эрталаблари пешоб чиқариш йўли ташқи тешигини елимлаб турган қобиқ кўринишида кўзга ташланади. Пешоб одатда тиниқ бўлиб, якка-якка йиринг иплари кўринади
Чўзилиб кетган уретритда шамоллаш уретранинг орқа бўлимига ва қовуқ бўйинчасига тарқалади (ялпи уретрит).
- Ўткир ялпи уретритда пешоб тез-тез қистайди, охирида оғриқ туради, пешобда йиринг (пиурия) ва қон (гематурия) пайдо бўлади.
- Самарали муолажа қилинмаса, уретрит сурункали касалликка айланиб кетиши мумкин
Юқорида айтилганидек вақтида чора кўрилмаса касаллик жиддий муоммоларга олиб келиши мумкин. Уретритнинг энг хавфли асоратлари:
- Пешоб чиқиш йўлининг битиб қолиши ёки торайиши
- Йирингли простатит
- Орхоэпидидимит, яъни мояк ва унинг ортиғини яллиғланиши
Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак? Уретрит аломатлари сезилиши билан шифокор уролог кўригидан ўтиш керак.
Сийдик йўллари шамоллашини даволаш
Уретритнинг ҳар қандай ҳолида жинсий йўл билан ўтадиган касалликларни тахлил ёрдамида истисно этиш зарур (трихомониаз, хламидиоз, сўзак ва ҳоказо).
Ташхис умумий кўрик маълумотларига, пешоб чиқувчи йўл ажратмаси ёки уретрит шиллиғининг бактериологик ва бактериоскопик текшируви ўтказилишига асосланади. Кўрсаткичлар бўйича уретроскопия бажарилади.
Сийдик йўлларини даволаш одатда амбулатория тартибида (уй шароитида) олиб борилади. Дорилар касаллик этиологиясига боғлиқ равишда танланади. Номахсус уретритда шифокорлар парҳезга риоя қилишни тавсия этадилар, пешоб чиқиш йўлини антибактериал препаратлар билан ювадилар, ичиладиган антибиотиклар тайинлайдилар. Махсус уретрит муолажасида антибактериал дорилар билан даволаш остида қўшимча равишда иммуномодуляторларни қўллайдилар, уларни танлаш бактериологик тахлилларга боғлиқ. Сурункали уретритда фитопреператлар, яъни шифобахш гиёҳлардан таййорланган дорилар самаралироқдир.
Парҳез. Тўқ тутувчи овқатлар тавсия этилади. Пешоб йўлларини безовта қиладиган маҳсулотлар истисно этилади, уларга: эфир мойи ва ёки шовул кислотасига бой сабзавотлардан пиёз, саримсоқпиёз, шолғом, турп, беҳи, исмалоқ, шовул киради. Юрак-томир тизими ва буйрак томонидан акс кўрсатмалар бўлмаса пешоб йўлларини ювиш учун кўп суюқлик ичиш керак (кунда камида 2 л): чой, маъданли сув, шарбатлар, морслар ва ҳоказо.
Жарроҳлик муолажаси. Пешоб чиқиш йўли стриктураси (торайиши) ривожланганда найча суқиш ёки пластик жарроҳлиги усули бажарилади. Йирингли простатит ривожланганда (простата бези) абсцесслари (йиринглари) очилади ва тозаланади.
Уретритни даволаш учун табиий воситалар
Сийдик йулларини даволаш учун қуйидаги воситалардан фойдаланиш мумкин. Қуйидаги рецептлардан фойдаланишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Қайин япроғи, луб гиёҳи, қизилмия илдизпояси, арчагул япроғи – тенг миқдорда олиниб аралаштирилади. Унинг 10 гр ни 300 мл қайнатилган сувга солиб, сув ҳаммомида 10 дақиқа иситилади, термосда 2 соат тиндирилади, сузилади. Илиқ ҳолда оз-оздан, ярим стакандан кунда 3 маҳал овқатдан 1 соат олдин ичилади.
Маймунжон меваси, петрушка илдизи, салинчўп гиёҳи, дастарбош гиёҳи – тенг миқдорда аралаштирилади ва туйилади. 10 гр туйилган тўпламдан 250 мл қайнатилган сувга солиб, 5 дақиқа қайнатилади. Сўнгра иссиқда 2 соат дамланиб, сузилади. Ярим стакандан кунда 4 маҳал илиқ ҳолда овқатдан кейин ичилади.
Бўтакўз гули, грушанка гиёҳи, қичитқиўт гиёҳи – тенг миқдорда олиниб, 8 гр ни 250 мл қайнатилган сувга солинади. Термосда 4 соат дамланиб, сузилади. 1/4 – 1/2 стакандан кунда 3–4 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.
Пешоб йулли ёзилгандс аччиб келади
Уретрит касаллиги хотиндан эрга юкди дейлик лекин хотинда хеч канака бу касаллик асорати йук. Булиши мумкинми
Бу холатда бошкасига борган
Аёл да деярли сезилмайди чунки у инфекция аёл да баччадон Йули оркали эркакка утади