Ғалтак нерв [nervus trochlearis] – бош мия нервларининг 4-жуфти; ҳаракатлантирувчи нерв. Ғалтак нервнинг бир жуфт ядроси ўрта мидда кулранг модда марказида жойлашган, илдизи марказий кулранг модда орқали миянинг олд елканига ўтиб, қарама-қарши томонидаги ғалтак нервнинг илдизи билан кесишади, мия оёқчасини эгиб, мия қаттиқ кобиғига, сўнг кўз косасининг устки ёриғи орқали кўз косасига кириб, кўз соҳасининг устки қийшиқ мушагига боради. Кўз косаси, ғоваксимон бўшлик, мия асоси касалликлари ва мияча ўсмасида ғалтак нерв фаолияти бузилади. Ғалтак нерв фалажланганда кўз соҳасининг пастга ва ташқарига ҳаракатланиши қийинлашиб, кўзда гилашик ва иккита ҳлиб кўриш – дитопия ва бошқа(лар) кузатилади.
[addtoany]