Кўз – кўриш аъзоси; умуртқасиз баъзи ҳайвонлар (жумладан, ҳашаротлар, бошоёқли моллюскалар), умуртқали барча ҳайвонлар ва одам ёруғлик таъсирларини кўз билан сезади. Умуртқасиз ҳайвонларнинг аксарида бир кадар мураккаб кўриш аъзолари (масалан, фасеткали кўзлар) кўз вазифасини ўтайди. Умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг жуфт кўзлари калланинг кўз ксаларида (орбиталарда) жойлашган бўлиб, кўз соккаси (кўриш анализаторининг периферик қисми – асли кўз) ва ёрдамчи қисмлар (Кўз қовоқлари, кўз ёши аппаратлари ва кўзни ҳаракатлантирувчи мушаклар)дан иборат. Кўз соккаси (диаметри 22-24 мм ча) кўриш йўли орқали бош мия билан боғланган.
Кўз соҳасининг олдинги қисмида мугуз парда – диоптрик (ёруғликни сингдирадиган) аппарат, кўз гавҳари, сувсимон суюқлик ва шишасимон тана, шунингдек, аккомодация учун хизмат қиладиган киприксимон тана ва рангдор парда бор (бу парда тасвирни ёруғ сезгир тўр парда – ретинага ўтказади). Кўз соҳасининг девори бир-бирига зич тақалиб турган 3 та пардадан иборат. Кўзнинг ташқи – фиброз пардаси иккига бўлинади: орқада склера ёки оқсил парда – энг қалин парда, у таянч ва ҳимоя вазифасини ўтайди; олдинда мугуз парда – ялтироқ, гумбазча шаклидаги парда оқсил парда доирасига соат шишасидек жойлашган. Оқ фиброз парда тагида қон томирларга бой тмирли парда жойлашади. У 3 қисмдан иборат: рангдор парда – доира шаклида бўлиб, турли одамларда кўк, яшил, зангори, сариқ, тўқ сариқ ва ҳатто қора рангда бўлади, бу рангдор парда тўқимасида жойлашган бўёвчи модда (меланин)га боғлик. Рангдор парда кўзга жило беради. Агар меланин пигменти бўлмаса, кўз қизғиш рангли бўлади. Рангдор парда марказида думалоқ тешик бор, у кўз қорачиғи дейилади. Рангдор парда таркибида қон Томирлар, нозик мушак толалари бўлиб, уларнинг кисқариёзилиши туфайли қорачиқ кенгайиб-тораяди. У ёруғда торайиб, қоронғида кенгайиб, кўзга тушадиган нурларни чегаралайди.
Ёруғ сезгир ички парда – тўр парда кўзнинг сезувчи (рецептор) аппарати бўлиб, 10 қаватдан тузилган; булардан энг муҳими кўриш ҳужайралари – таёқча ва колбача ҳужайралар қавати ёруғни сезишдан ташқари, рангни ҳам ажратади. Тўр парда марказидаги сариқ доғ нарсаларни миридан сиригача ажратиб, аниқ кўришга имкон беради. Сариқ доғ яқинидаги кўр доғ – тўр парданинг сезмайдиган қисмидир. Тўр пардадан нерв толалари шу ерга (кўр доғга) йиғилиб келади ва кўриш нервини ҳосил қилади. Бу нерв склера орқали ўтиб, калла бўшлигига киради ва иккинчи кўзнинг кўриш нерви билан кесишиб, кўриш йўлини ҳосил қилади, бу йўл бош миянинг энса бўлагигача давом этади. Бош миянинг ҳар бир ярим шарида иккала кўзнинг кўриш маркази бор.
Кўз ёши кўз соккаси ва ковокларнинг шиллиқ пардасини намлаб туради. Қовоклар 2 та тери бурмасидан иборат бўлиб, ичида зич бириктирувчи тўқима ва кўзни юмувчи доира мушаклар бор. Ковокларнинг четида киприклар (юқори қовоқда 100-150 ва пастки ковокда 50-70) ўсади ва ёғ безчаларининг йўллари очилади, уларнинг яллиғланиши говмижжа деб аталади. Киприклар кўзни ёт жисмлар (чанг зарралари) тушишидан сақлайди. Киприклар нотўғри ўсганда шох парда шикастланиши ва касалланиши мумкин (қ. Трихиаз, Кўз касалликлари, Кўз шикастланиши).
Кўриш жараёни ташқи дунёдаги нарслардан кайтадиган ёки топиладиган ёруғлик йўлларининг кўзга таъсир этишига асосланади. Моҳияти шундан иборатки, ташқи дунёдаги нарсалардан кўзга келувчи ёруғлик нурлари кўзнинг тиниқ муҳитлари (мугуз парда, суюқлик, гавҳар ва шишасимон тана) орқали ўтиб ва уларда синиб, тўр пардага тушади ва унинг ҳужайралари (таёкчалар ва колбачалар) да фотокимёвий реакцияни вужудга келтиради (ўша ҳужайраларда ёруғ сезгир моддалар пачаланади), натижада ёруғлик энергияси нерв импульси (қўзғалиш)га айланади, бу импульс тўр пардадан бош миядаги кўриш йўли орқали бош мия пўстлоғининг энса қисмларидаги кўриш марказларига боради, ёруғлик таъсирлари ана шу марказларда муайян образлар сифатида идрок этилади. Колбачалар кундузи, таёкчалар эса қош корайганда ёки тунда кўрадиган ҳужайрапардир. Шундай кўриш туфайли одам узоқдаги милтиллаган шам алангасидан тортиб офтобга қадар турли миқдордаги ёруғликни идрок эта олади. Кўзнинг турли равшанликдги ёруғликни идрок эта олиши К. адаптацияси дейилади; К. қоронғида ва ёруғда кўришга мослаша олади. Кўзнинг кўриш қуввати (ўткирлик) турли кишиларда турлича; бу сариқ доғ элементларининг хоссаларига ва бошқа(лар) сабабларга боғлиқ. У махсус жадваллар ёрдамида текширилади. Кўзнинг қизил рангни ажрата олмаслиги дальтонизм деб аталади (яна қ. Узоқдан кўриш, Яқиндан кўриш).
[addtoany]