Ганглионеврома [ganglioneuroma; лот. ganglion – нерв тугуни + неврома], ганглим а — вегетатив ва марказий нерв тизими турли бўлимлари ганглий ҳужайрасининг хавфсиз ўсмаси. Марказий нерв тизимида кам учрайди. Ўсмирларда ва балоғатга етганларда, кўпинча, хотин-қизларда учрайди, секин ўсади. Кўкс оралиғининг орқасида, қорин пардасининг орқасидаги бўшликда ва буйрак усти безида бўлади. Баъзан каттагина бўлиб, капсулага ўралиб туради. Умуртқа поғонаси яқинида бўлганда умуртқа каналининг ичига қараб ўсиб, орқа мияни эзиб қўяди. Ганглионеврома бошқа аъзоларга тарқамайди, лекин кўп бўлиши мумкин. Ўсма жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.
[addtoany]