Умуртқа поғонаси – скелетнинг асосий қисми. Умуртқаларнинг ўзаро устма-уст қўшилишидан вужудга келади. Унинг бўйин, кўкрак, бел, думғаза ва дум бўлимлари бор. Умуртқа поғонаси бошни ушлаб туради, тана учун таянч вазифасини бажариб, тик туришни таъминлайди. Умуртқа каналида ётган орқа мияни эзилишдан, чўзлишдан сақлайди.
[addtoany]