Гастродуоденит

Гастродуоденит – меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши. Гастродуоденит, кўпинча, гастрит, меъда яраси (қ. Яра касаллиги), панкреатит билан оғриган, шунингдек, меъдада ўсадиган микроб Helicobacter pylori ва ҳар хил гижжалари (лямблия, аскарида ва бошқа(лар)) бор кишиларда учрайди. Ўткир ва сурункали гастродуоденит фарқ қилинади. Ўткир гастродуоденитда беморнинг кўнгли айнийди, қусади, ичи кетади, тўш ости соҳасида оғриқ бўлади. Ўткир Г. нинг вақтида олди олинмаса, у сурункали шаклга ўтади. Сурункали Г. да меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраси каби касалликларнинг белгилари кузатилади. Даво касалликнинг кечиши ва белгиларига қараб тайинланади. Касалликнинг олдини олишда унинг илк белгилари намоён бўлиши билан дарҳол шифокорга мурожаат этиш муҳим. Helicobacter pylori микробига қарши антибиотиклар, метронидазол ва денол каби дорилар ишлатилади.

Загрузка...