Яра [ulcus] – бирор тўқиманинг турли сабабларга кўра нобуд бўлган қисми кўчиб, ўрнида ҳосил бўлган (тери ёки шиллиқ парданинг, одатда, тери остидаги тўқималарнинг ҳам) нуқсони; грануляцион тўқима ўсиши секинлашуви ва тери ёки шиллиқ парданинг зарарланган жойида эпителийнинг ҳосил бўлиш жараёни бузилиши натижасида Я. жуда секин битади (масалан, терининг трофик Я. си). Ярага механик ва термик шикастланишлар, кимёвий моддалар, нурларнинг терига таъсир этиши, шунингдек, нерв озиқланишининг бузилиши, специфик (махсус) ҳамда носпецифик (номахсус) инфекциялар (сил, захм ва бошқа(лар)), хавфли ўсмаларнинг емирилиши ва ҳ. к. сабаб бўлади.
Яра моддалар алмашинувининг бузилиши (масалан, қандли диабетлар сурункали интоксикция, витаминлар етишмаслиги, эндокрин бузилишлар, организмнинг ҳолдан тойиши ва бошқа(лар)га олиб келади. Яра кўриниши, чуқурлиги ва четлрининг ҳолатига қараб овал, думалоқ, четлари ўйилган шаклда бўлади. Чуқур Я. қон томир деворларининг бузилишига олиб келади, натижада қон кетиши кузатилади. Яра узоқ кечиб, чандиқланиб битади. Баъзан Я. қайта-қайта чиқиши ҳам мумкин. Ярага сабаб бўлган касаллик даволанади, оғирроқ ҳолларда хирургик амалиёт қўлланади.
[addtoany]