Гаймор бўшлиғи

Гаймор бўшлиғи – буруннинг қўшимча бўшлиғи; юқори жағ суягининг танасида жойлашган. Инглиз анатоми Н. Гаймор аниқлаган (1651). Ҳозир бу бўшлик тепа жағ коваги номи билан аталади. Гаймор бўшлиғи турли шакл ва ҳажмда бўлиб, тепадан ёноқ сулги, ташқаридан тепа жағ суяк танасининг юз пластинкаси, пастдан қаттиқ (суяк) танглай билан чегараланган. Ички қисмида жойлашган турли шаклдаги тешик бурун бўшлигига очилади. Гаймор бўшлиғининг деворлари қон томирларга бой шиллиқ қават билан қопланган бўлиб, бурун бўшлигига кирган ҳавони илитиб, намлаб, чанг тозалашда қатнашади. Чақалоқ ва ёш болаларда гаймор бўшлиғи ва унинг шиллиқ қавати унчалик ривожланмаган, ҳажми кичик бўлгани учун совуқ ҳавода тез шамоллаб, яллиғланиши мумкин (қ. Гайморит).

Загрузка...