Гайморит – юқори жағ сулги бўшлиғи (қ. Гаймор бўшлиғи) шиллиқ қаватининг яллиғланиши. Кечишига кўра ўткир, ўртача ўткир ва сурункали хиллари фарқ қилинади. Шамолаш, грипп, тумов ва бошқа(лар) инфекцион касалликлар, шунингдек, бурун бўшлиғи ва чириган тошдан яллиғланиш жараёнларининг Гаймор бўшлигига тарқалиши, баъзан юқори жағ сугининг шикастланиши сабаб бўлади. Ўткир гайморитни вақтида даволамаслик ёки чала даволаш, баъзан аллергия оқибатида сурункали касалликка айланиши мумкин. Гайморитда беморнинг дармони қурийди, эта увишади, ёноқлари шишади, харорати кўтарилади, юқори жағи ва боши оғрийди, бошини бурганда оғриқ зўрайиб, бурни битади; кўпинча, буруннинг бир томонидан йиринг (йирингли гайморит) ёки шилимшиқ (катарал гайморит) оқади, бурундан нафас олиш қийинлашади. Ярим ўткир ва сурункали гайморитда касаллик аломатлари бирмунча суст намоён бўлади. Сурункали касаллик баъзан яширин кечиб, сепсис, менингит, бош мия абсцесси ва бошқа жиддий асоратлар авж олиши мумкин. Касалликнинг олдини олиш учун организмни чиниқтириш, спорт билан шуғулланиш, соф ҳаво ва сув муолажаларидан баҳраманд бўлиш, шунингдек, тумов, тиш чриши ва бошқа(лар) касалликларни ўз вақтида даволатиш керак. Ўткир касалликда турли дори-дармонлар буюрилади, сурункалида, кўпинча, жарроҳлик усули қўлланилади.
[addtoany]