Гексозалар, С6Н1206 – молекуласида олтита карбон атоми бўлган моносахаридлар. Табиатда кенг тарқалган. Ўсимлик ва ҳайвон тўқималарида соф ҳолда ҳамда полисахаридлар таркибида учрайди. Карбонил гуруҳига кўра гексозалар альдогексозалар ва кетогексозаларга бўлинади. Альдогексозаларга мансуб глюкоза, галактоза ва манноза табиатда эркин ҳолда ёки глюкозидлар, полисахаридлар ҳамда фосфор эфирлари сифатида гликопротеидлар, гликолпидлар ва бошқа(лар) мураккаб бирикмалар таркибига киради. Кетогексозалардан энг кўп тарқалгани – фруктоза. Гексозалар полисахарид ҳамда гликозидлани гидролиз қилиш йўли билан олинади. Альдо ва кетогексозалардан баъзилари (аллоза, акроза, глюкоза, галтоза) синтетик йўл билан ҳам олинган. Улар нейтрал ва кучсиз кислотали муҳитда барқарор. Барча гексозалар турли кандлар ва уларнинг ҳосилаларини синтез қилишда асосий хомшёдир. Глюкоза озиқ-овқат маҳсулоти ва дри-дармон сифатида ҳамда спирт саноатида ишлатилади.
[addtoany]