Глюкоза

Глюкоза [юн. glykys – ширин], узум шакар», декстроза – табиатда кўп учрайдиган карбонсув; гексозаларта, яъни карбон атомлари б та бўлган моносахаридларга киради. Рангсиз кристалл модда. Мол. м. 180,16. Суюқланиш ҳарорати 146,5°, сувда яхши эрийди, оптик фаол, кўзланган нурни ўнгга бурди. Вируслардан тортиб юксак ўсимликлар ва умуртқали ҳайвонлар (жумладан, одам)гача барча тирик организмларнинг зарур таркибий қисми. У барча организмлардаги аксари синтез ва парчаланиш реакцияларида қатнашади. Саноатда крахмални гидролизлаб олинади. Қадолатчилиқда, тиббиётда ишлатилади.

Одам ва ҳайвонлар тўқимасида глюкоза захирдаги карбонсув – гликогетга айланиши мумкин. У кўпгина моддалар алмашинуви реакцияларида қатнашади, карбонсувлар алмашинувининг асосий қисмини ташкил этади. Организмлар учун асосий энергия манбаи ҳисобланади. Одам қонида тахминан 100 мг глюкоза бўлиб, унинг миқдори гормонлар (қ. Гормонал регуляция) ва марказий нерв тизими томонидан бошқарилади. У организмда сув режимини бошқаради, ҳужайралар фаолиятини изга солади, заҳарли моддаларни зарарсизлантиради, Юракнинг мушак вазифасини оширади, томирларни кенгайтиради, сийдик ажралишини тезлаштиради ва бошқа(лар) Кўпгина касалликларда қонда глюкоза миқдори ошади (қ. Гипергликемия), натижада у сийдик билан ажралиб чиқа бошлайди.

Глюкоза дори воситаларидан тиббиётда кенг фойдаланилади.

Загрузка...