Гемангиома

Гемангиома [юн. haima – қон, angeion – томир] – қон томирларининг хавфсиз ўсмаси. Кўпинча, ёш болаларда томирнинг туғма ортиқча тармокларидан ривожланади. Бола туғилган заҳоти ёки сал ўтгандан кейинроқ кўзга ташланади, баъзида ёши катталарда ҳам кузатилади. Тананинг турли соҳаларида, кўпроқ лаб, юз ва бўйнида учрайди. Бола ўсган сайин гемангиома ҳам катталашади ва ҳийлагина жойни эгаллаб олади. Ўз вақтида даволанмаса, бошқа аъзоларга ўтиши мумкин. Гемангиома тери ва шиллиқ қаватда, мушак, бириктирувчи тўқима ва суяларда, шунингдек, жигар, буйрак ва бошқа(лар) аъзоларда ҳам бўлади. Жарроҳлик йўли билан ўсма олиб ташланади (яна қ. Ангиома).

[addtoany]