Ангиома

Ангиома [ангио… ва юн. оmа – ўсма] – қон ёки лимфа томирларида пайдо бўладиган хавфсиз ўсма. Одатда, боланинг она қорнидаги даврида томирларнинг нотўғри ўсишидан вужудга келади. Кўпинча, терида (юз ёки бададаги нор), баъзан жигар, мия ва бошқа(лар) аъзо ҳамда тўқималарда учрайди. Капилляр, ғоваксимон ва шохсимон ангиома бўлади. Электрокоагуляция, рентген ва радиоактив нурлар ҳамда жарроҳлик усули билан йўқотилади.