Гемартроз

Гемартроз [гемо… ва юн. arthron – бўғим] – бўғим бўшлигига қон қўйилиши. Кўпинча, бўғимнинг очиқ ёки ёпиқ шикастланиши (бойламларнинг чўзилиши ва узилиши, бўғим ичидаги синиқ ва ш. к., ҳатто лат ёйиш) сабаб бўлади. Геморрагик диатез, шунингдек, операциядан кейин ҳам гемартроз рўй бериши мумкин. Гемартроз тизза, болдир-панжа, тирсак, билак-кафт усти бўғимларида кўпроқ кузатилади. Белгилари: бўғим шишиб, катталашади, безиллаб туради, ҳаракат қийинлашади. Бу касалликни фақат шифокор даволайди.

[addtoany]