Гемодинамика

Гемодинамика [гемо… ва динамика] — томирларда қон оқиши; гемодинамика гидростатик босим Томирлар тизимининг турли қисмларида турлича бўлиши туфайли рўй беради (маълумки, қон юқори босимли соҳадан паст босимли соҳага томон оқади). Бунда асосий омил юрак кисқаришлари бўлиб, ўртача ёшдаги одамнинг юраги хар кискарганда томирларга 60-70 мл ёки мин. га 4,5-5 л қон ўтказади. Юракнинг мин. лик ҳажми деб аталадиган бу жараён юрак-томирлар тизими фаолиятининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Қон томирларининг эластиклиги, кўкрак бўшлиғида босимнинг манфий бўлиши, диафрагма ва скелет мушакларининг қисқариши туфайли қон Томирлар тизимида тўхтовсиз оқиб туради. Шунинг натижасида қон билан тўқималар ўртасида мунтазам равишда моддалар алмашинуви рўй беради (қ. Гомеостаз).

Загрузка...