Гемофтальм

Гемофтальм [юн. haima – қон ва opthalmos – кўз] – кўз соҳасининг ичига қон қўйилиши. Гемофтальм кўз шикастланганда ва организмнинг умумий касалликлари (гипертония, қандли диабет, атеросклероз, буйрак ва қон касалликлари) оқибатида рўй беради. Бемор кўз олди коронғилашиб, кўрмай келганини сезади. Кўзнинг шишасимон танасига қуйилган қон жуда ҳам секин сўрилади. Шишасимон тананинг хиралашиши, тўр парданинг кўчиши, кўз ичи босимининг ортиши сабабли кўриш ўткирлгининг пасайиши гемофтальмнинг асоратлари ҳисобланади.

Даво гемофтальмга сабаб бўлган касалликни бартараф этишдан иборат. Қоннинг сўрилишини тезлаштириш учун ферментлар ва биоген стимуляторлар буюрилади. Қон бутунлай ёки қисман сўрилиши мумкин, зарур бўлганда қоннинг сўрилмай қолган қисми жарроҳлик усули билан олинади.

Загрузка...