Гемоглобинурия

Гемоглобинурия [гемоглобин ва юн. uron – сийдик] – гемоглобиннинг сийдик билан чиқиши. Қон гемолизга учраганда рўй беради. Кислоталар, баъзи дорилар (масалан, хинин, сулфаниламидлар, левомицетин, гентамицин ва ҳ. к.)дан заҳарланганда, куйишда, организмга мос келмаган қон қўйилганда, узоқ вақт келганда, қаттиқ совқотганда кузатилади. Гемоглобинурияда сийдик қизаради, аммо тиниқ бўлади.

Даво, асосан, гемоглобинурияга сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат.

[addtoany]