Геморрагик иситма

Геморрагик иситма – ҳарорат кўтарилиши, тери остига ва ички аъзоларга қон қўйилиши билан давом этадиган вирусли касалликлар гуруҳи. Геморрагик нефрозонефрит, Қрим, Омск геморрагик иситмаси ва бошқа хиллари бор. Касаллик вируси юмронқозиқ, дала сичқони ва бошқа(лар) кемирувчиларда бўлиб, улардан одамга турли йўллар билан (кемирувчилар тезаги билан ифлосланган озиқ-овқат, сув орқали, шунингдек, кана чаққанда) юқади. Касалликнинг барча шкпларида қалтираш, иситмалаш, бош оғриғи, дармон қуриши, терида майда қон куйилишлар (тошмалар) кузатилади: бурун, милк қонайди, айрим аъзолар, жумладан, буйраклар зарарланади, шу сабабдан бел қаттиқ оғриб, беморга тинчлик ва уйқу бермайди. Касаллик енгил кечганида бемор иситмалаши, лекин қон оқши ва буйрак зарарланиши кузатилмайди. Касалликнинг ҳамма хилида ҳам бемор касалхонада даволаниши лозим. Даво касалликнинг белгиларига қараб тайинланади, юрак ва буйрак фаолиятини маромига келтирадиган, қон оқишини тўхтатадиган ва бошқа(лар) дори-дармонлар буюрилади. Геморрагик иситманинг олдини олиш учун кмирувчиларни кириш, озиқ-овқатни жипс берк идишда сақлаш, канани йўқотиш керак.

[addtoany]