Гемотерапия

Гемотерапия [гемо… ва терапия] – қон билан даволаш. Бунинг учун беморга консеваланган қон ва унинг таркибий қисмлари (плазма, эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлар) қўйилади, шунингдек, қондан тайёрланадиган препаратлар: альбумин (организмда оқсил етишмаганда), фибриноген, гмофилияга қарши глобулин, гамма-глобулин, тромбин ва бошқа(лар) қўлланилади. Беморнинг ўз қонини ўзига (тери остига ёки мушак ичига) ёки донордан олиб қуйиш – аутогемотерапия амалда кенг расм бўлган (яна қ. Қон қуйиш).

[addtoany]