Гемоторакс

Гемоторакс [гемо… ва юн. thorax – кўкрак қафаси] – плевра бўшлигига қон йиғилиши; асосан, кўкрак қафаси жароҳатланганда, лавша, геморрагик диатезда, ўпка сили ёки ўсма (рак, саркома) кузатилади. Плевра бўшлиғида 200 мл дан кўп қон йиғилганда гемоторакс учун хос белгилар пайдо бўлади. Гемоторакс ташхиси рентгенологик текшириш ва плевра пункцияси асосида қўйилади. Йиғилган қон ҳажмига кўра, гемоторакс кичик (қон плевра синусида йиғилади), ўрта (қон кўкрак ўртасигача чиқади) ва катта (субтотал, тотал) бўлади. Унча катта бўлмаган гемоторакс кўкрак оғриғи, йўтал билан кечади, у зўрая борган сари, нафас қисиши, ҳансираш, цианоз (кўкариб кетиш), юрак фаолиятининг издан чиқиши кузатилади. Дори-дармонлар билан даволаш наф бермаса, жарроҳлик усули қўлланилади.

[addtoany]