Гемохроматоз [гемо… ва юн. chromatos – бўёқ, ранг] – ирсий касаллик; темир алмашинувининг бузилиши, унинг ичакларда кўплаб сўрилиши ҳамда тўқима ва аъзоларда тўпланиши билан ифодаланади. Жигар циррози, қандли диабет, тери пигментацияси каби белгилар намоён бўлади; доминант ҳамда рецессив йўл орқали наслдан наслга ўтади.
[addtoany]