Генетик код

Генетик код – ирсий ахборотни нуклеин кислоталар молекуласида нуклеотидлар кема-кетлиги тартибида ёзишнинг тирик оргнизмларга хос бўлган ягона тизими. Дезоксирибонуклеин кислотаси (ДНК) молекуласида маълум тартибда жойлашган муайян сондаги нуклеотидлар синтезланаётган оқсил занжирининг таркибидаги аминокислоталар хили, сони, уларнинг жойлашиш тартибини белгилаб беради. ДНК молекуласидаги нуклеотидлар 4 хил бўлиб, улар аденин-А, тимин-Т, гуанин-Г ва цитозин-Ц лардан иборат. Табиатда 300 га яқин аминокислоталар учрайди, лекин тирик организмлардаги оқсиллар таркибига 20 та аминокислота киради.

Ҳужайрада оксилнинг синтез қилиниши жараёнида унинг таркибидаги ҳар бир аминокислотанинг жойланиши учта нуклеотид томонидан кодланади. У триплет (учлик) ёки кодон деб аталади. Демак, ДНК молекуласидаги кодонларнинг жойлашиш тартиби улар синтез қиладиган оқсил молекуласи таркибидаги аминокислоталарнинг жойлашиш тартибини ифодалайди. Оқсил молекуласида аминокислоталар сони қанча бўлса, ДНКнинг шу оксилни ифодаловчи, яъни синтез қилинишини таъмин этувчи қисми бўлган ген ҳам шунча кдондан ташкил топади.

Оксилнинг синтезида ДНК ва унинг қисми бўлган ген эмас, балки бошқа нуклеин кислота – рибонуклеин кислота (РНК) иштирок этади. У уч хил: информацион – иРНК, транспорт – тРНК ва рибосома – рРНК. иРНК ДНК асосида синтез қилиниб, ундаги генетик ахборотни рибосомаларга олиб келади, иРНК таркибида ҳам ДНКдаги каби 4 хил нукпеоидлар мавжуд. Уларнинг учтаси – А, Г, Ц ДНК даги каби, фақат иРНКда Т нинг ўрнига У-урацил учрайди

иРНК молекуласининг генетик коди

Кодондаги азотли асоснинг ҳолати

Кодоннинг иккинчи нуклеотиди

У

д

А

Г

У

УУУ

yyi(J

УУА

УУГ

– Фен ‘ Лей

УЦУ)

УЦЦ

УЦА

УЦГ

‘Сер

УАУ

УАЦ J Тир

УАА терминаллар

УАГ терминатор

УГУ

УГЦ

УГА

УГГ

Цис терминатор

Трп

У

Ц

А

Г

ц

ЦЦУ)

ДУД

ЦУА

ДУГ

•Лей

ЦЦУ) ццц

ЦЦА ццг

• Про

ЦАУГ ЦАЦ/ГИС ЦЦАГ ццг J Глн

ЦГУ

ЦГА

ЦГА

ЦГГ

Арг

У

Ц

А

Г

А

АУУ ‘ ДУД АУА . ДУГ

Иле

Меш

АЦУ’ АЦЦ АДЛ АЦГ .

1 Тре

ААУ . ААЦ )Асп ААА „ ААГ/Л

АГУ

АГЦ

АГА

АГГ

Сер

Арг

У

Ц

А

Г

Г

ГУУ ГУЦ ГУЛ

ГУГ

• Вал

ГЦУ 1 гцц

ГЦА гцг

‘ Ана

ГАУ ГАЦ )АСП ГАЛ „ ТАГ )Глу

ГГУ

ГГЦ

ГГА

ГГГ

1 Гли

У

ц

А

Г

>4

<>

3

3

3

3

о

£

тРНК цитоплазмадаги аминокислоталарни рибосомаларга етказиб беради. Рибосомаларда аминокислоталар маълум тартибда кетма-кет уланиб полипептид занжир синтезланади. Уларнинг маълум сонда бирикиши туфайли оқсиллар ҳосил бўлади. Оқсиллар организм белги ва хусусиятларининг ривожланишида иштирок этади. Ҳоз. вақтда барча аминокилоталарнинг кодонлари аниқланган. 20 хил аминокислоталарнинг иккитаси фақат бир хил кодон билан, қолганлари эса икки ва ундан ортиқ кодонлардан биттаси орқали кодланади. Масалан, лизин аминокислотаси ААА ёки ААГ, серин эса УЦУ ёки УЦЦ билан кодланади. 64 трипледан 3 таси: УАА, УАГ, УГА аминокислоталарни кодламайди ва полипептид занжир синтези тугаганини билдиради. Улар терминация сигналини беради.

Генетик коднинг тузилиши ва функционал белги ҳамда хусусиятлари барча организмларга хос, универсал хоналарга эга ва турғун бўлади.

Загрузка...