Гепатаргия

Гепатаргия [юн. Ьераг-жигар,argia-фалиятсизлик] – жигар етишмовчилиги ёки унинг заҳарланишидан келиб чиқадиган касаллик ҳолати. Гепатаргия атамаси немис шифокори Г. Квинке ва Э. Топпе-Зейлер томонидан таклиф этилган (1912). Гепатаргия гепатитлар (ўткир ва сурункали), ҳмиладорлар эклампсияси, жигар веналарининг ўткир тромбози, жигар циррози ёки холестази, шунингдек, организмнинг гепатотроп заҳарлар (бензол, заҳарли замбуруғлар) ва баъзи бир дори моддалари билан заҳарланиши оқибатида келиб чиқади. Жигар ҳужайралари некрозга учрайди, руҳий-асабий фаолият издан чиқади. Бемор алаҳсирайди, териси сарғайиб кетади, кўз қорачиғи кенгаяди, кўриш қобилияти псаяди ва эс-ҳуш ўзгаради, бора-бора беморнинг аҳволи оғирлашиб, жигар комаси ривожланиши мумкин.

Даво касалликнинг кечиши ва клиник белгиларига қараб олиб борилади. Беморни тинч қўйиш, овқат таркибидан ҳайвон омилларини чеклаш, шифокор кўрсатмаси бўйича дори-дармонлар бериш лозим.

Гепатаргиянинг олдини олиш учун жигар касалликлари, хусусан, вирусли гепатитдан сақланиш, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки инфекция киришига йўл қўймаслик, дориларни, айниқса, наркотик, диуретик ва седатив дориларни суиистеъмол қилмаслик талаб этилади.

[addtoany]