Гепатология

Гепатология [юн. hepar – жигар ва логия – фан] – гастроэнтерология фанининг бир бўлими; жигар ва ўт йўллари касалликларининг келиб чиқиш сабаблари, клиник кечиши, диагностикаси ҳамда даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганади. Хусусий ва умумий гепатология фарқ қилинади. Бу фан жигарнинг тузилиши ва фаолиятини ўрганиш борасида электрон микроскопия, гистокимё, ультрацентрифугалаш, хромтография, радиоизотоп текшириш, компьютер технологиялари ва бошқа(лар) тадқиқотларга асосланади. Тиббиёт техникасининг такомиллашганлги (масалан, пункцион нина ва зондлар, лапароскопия, ангиография ўтказиладиган аппаратлар) гепатологиянинг жадал ривожланишига имкон берди. Ҳоз. Гепатология олдида турган энг муҳим муаммолардан бири гепатит, вирусли гепатит, гепатоз, жигар циррози каби жиддий касалликларнинг олдини олиш ва даволашга қаратилган. Гепатология ўз амалиётида жигарни пункция қилиш, радиоизотоп сканирлаш, ультратовуш ташхиси (УТТ), иммунологик, компьютер томография каби текшириш усулларидан фойдаланади.