Тиббиёт, медицина, табобат – кишилар соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, умрни узайтириш, касалликларнинг олдини олиш, даволаш ҳақидаги билимлар ва шу соҳадаги амалий тадбирлар мажмуи.
Тиббиёт тиббий-биологик, клиник, тиббий-ижтмоий ва гигиеник фанларга бўлинади. Тиббий-биологик фанларга: одам танасининг тузилишини ўрганадиган анатомия, гистология ва ситология; организмнинг одатдаги ҳолатини, унда касалликнинг пайдо бўлиши, авж олиши, кечиши ва юз берадиган структур ҳамда функционал ўзгаришларни ўрганадиган нормал физиология ва биокимё; патологик анатомия ва патологик физиология; организмга дорилар таъсирини ўрганадиган умумий ва клиник фармакология, шунингдек, микробиология, вирусология ва паразитология, тиббиёт гентикаси ва бошқа(лар) киради. Одам касалликлари, уларни даволаш ва олдини олишни ўрганадиган клиник фанлар асосий даволаш усулига кўра, терапия ва хирургияга бўлинади. Тиббиётнинг ушбу қисмлари ҳам, ўз навбатида, маълум аъзо, тизимлар касалликларини атрофлича ўрганиши, йўналиши бўйича турли соҳаларга бўлинади. Масалан, терапияда кардиология, ревматология, нефрология, гастроэнтерология, гематология, гериатрия, Фтизиатрия, педиатрия, неврология, психиатрия, дерматология ва венерология, курортология, физиотерапия, рентгенология, терапевтик стоматология; хирургияда, умумий хирургиядан ташқари, акушерлик ва гинекология хирургияси, травматология ва ортопедия, анестезиология, реаниматология, нейрохирургия, онкология, урология, оторинларингология, офтальмология дгирургиялари ажратилади. Клиник фанларнинг ҳар бирида беморни текшириш ва касаллик белгилари семиотикасини аниқлаш усуллари бўлими бор.
Ташқи муҳитнинг организмга таъсири ва аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш тадбирларини ўрганадиган тиббий-ижтимоий ва гигиеник фанларга ижтимоий гигиена ҳамда соғликни сақлашни ташкил этиш, умумий гигиена, болалар ва ўсмирлар гигиенаси, коммунал гигиена, овқатланиш гигиенаси, радиацион гигиена, меҳнат гигиенаси, эпидемиология ва тиббиёт геогрфияси, шунингдек, тиббиёт этикаси ва деонтологияси киради.
Тиббиётнинг бундай бўлиниши шартли, чунки ижтимоий жараёнлар барча тиббиёт фанларига, шунингдек, илмий-амалий соҳалар (ҳарбий тиббиёт, космик Т, спорт тиббиёти, суд тиббиёти ва бошқа(лар))га бевосита тааллуқлидир. Тиббий-биологик фанлар учун характерли бўлган экспериментал усул эса клиник ва гигиеник тиббиёт соҳасига ҳам кенг кириб бормоқда. Тиббиёт табиий фанлар (биология, физика, кимё) ва ижтимоий фанлар ҳамда техника билан чамбарчас боғланган.
Тарихи. Замонавий тиббиётнинг келиб чиқиши, тараққиёт босқичи кўҳна тарихнинг турли даврларидаги дунёкарашларни ўз ичига олади. Маълумки, турли касалликлар, уларни даволаш ва олдини олиш ҳақидаги билимлар асоси қадимдан кишиларнинг тажриба ва кузатишларига боғлиқ бўлган.
Тиббиётнинг халқ табобатидан мустақил фан даражасига кўтарилишида қад. Миср, Бобил тиббиёти, Гиппократ ва Галеннинг муҳим ўрни бор. Гиппократ касалликларни аниқлаш, беморнинг ҳаёти ва фаолиятига ташқи муҳитнинг таъсирини ўрганиш, хасталикнинг келиб чиқиш сабабларини топиш ва даволашда бемор организмининг ўзига хос хусусиятларини билиш каби масалалар билан шуғулланган. Гален эса биринчи бўлиб организмдаги аъзо ва тизимларнинг тузилиши ҳамда фаолиятларини, асосан, ҳайвон (маймун)лар организмида тажриба қилиб ўрганган. Унинг анатомия ва фзиологияга доир асарлари то 16-а. гача тиббиётнинг асоси бўлиб хизмат қилди.
Ўрта Осиё ва умуман Шарқда табобат айниқса, ривож топди. Шу даврда юнон, санскрит ва бошқа қад. Шарқ тилларида ёзилган тиббиётга доир асарларнинг кўпчилиги, жумладан, Аристотель, Диоскорид ва Галеннинг доришуноликка оид асарлари сурёний ва араб тилларига таржима қилинди. Галеннинг «Қиво ал-адвия ал муфрада» («Содда дориларнинг қувватларни ва Бадиғурснинг «Ал-Абдал ал-адвия ал муфрада» («Содда дориларнинг ўрнига ўтучилар») каби китоблари илк бор машҳур табиб ва таржимон Ҳунайн Ибн Исҳок Ибодий (80877) томонидан таржима қилинди. Шарқда Абу Ҳанифа Динаворий (815 й. туғилган) «Китоб фи-н-набот» («Ўсимликлар ҳақида китоб»)ни яратиб, унда 482 хил ўсимликнинг дорилик хусусиятларини баён этди. Абу Райхон Берунининг «Китоб ас-сайдана фи-т-тиб» («Тиббиётда доришунослик») асари ўша давр тиббиёт ининг энг катта ютуғи ҳисобланиб, Ўрта Осиёда доришунослик илми – сайданага асос бўлди. Абу Бакр Розийнинг табобат соҳасидаги асарлари умуман жаҳон тиббиётнинг ривожланиши, бойишида ғоят улкан аҳамият касб этди. Олимнинг тиббиёт энциклопедияси ҳисобланган 25 жилдли «Ал-Жомиъ ал-кабир ва қад урифа бл-Ҳовий» («Ал-Ҳовий номи билан танилган катта тўплам») асари шу давргача Гарб ва Шарқ тиббиёт ида қадрли бўлиб келди; 10 жилдли «Табобат китоби» ҳамда «Чечак ва қизамиқ ҳақида»ги китоби ҳам тиббиётда машҳур эди.
Ўрта асрда Абу Али Ибн Сино тиббиётнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Унинг «ал Қонун фи-т-тиб» (қ. Тиб қонунлари) асари асрлар оша жаҳон табобатида асосий қўлланма бўлиб келди. Бу асар тиббиётнинг асосий соҳалари: анатомия, физиология, патология, терапия, доришунослик, гигиена ва бошқа(лар)ни қамраб олган. Иситма, ўлат, чечак, қизамиқ каби юқумли касалликларни қандайдир кўзга кўринмас жониворлар қўзғатиши тўғрисида фикр юритган. У буйрак тошларини операция қилиб олиб ташлаш, трахеотомия қилиш, жароҳатларни даволаш усуллари ҳақида ёзади. Ибн Синонинг бизгача етиб келган энг муҳим асарларидан яна бири «Ал-Адвия ал-калбия» («Юрак дорлари»)дир. Унда олим юрак касаллигида қўланадиган (ўзи топган) дорилар ҳақида ёзади.
Таниқли табиб Абу Мансур тибга оид «Мажмуъайи кабир дар адвият муфрада»
(«Содда дорилар ҳақида катта тўплам»), «Рисола дар иложи амроз-и садр» («Кўкрак касалликларининг Давоси ҳақида рисола»), «Китоб ғуно ва муно» («Мақсадларни мукаммал баён қилган китоб») каби асарлар ёзган. Буларда ички касалликлар, тери касалликлари, исима-безгак касаллиги, уларга қарши дорилар ва даволаш усуллари баён этилган.
Шарафутдин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф Илоҳий ҳам касалликларнинг келиб чиқиши, сабаблари, белгилари, уларни аниқлаш ва даволашга оид кўп билимлар соҳиби бўлган.
Ўша даврнинг йирик табибларидан бири Бадриддин Самарқандий Муҳаммад Ибн Баҳром Қалонисий ҳар хил касалликларга қарши мураккаб дорилар тайёрлаб тажрибада синаб кўрган.
13-а. нинг машҳур табибларидан бири Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Али Ибн Умар Нажбуддин Самарқандий «Ағзият ал-марзо» («Касаллар истеъмол қиладиган овқатлар») номли китобида ҳар бир касалликда қандай таом истеъмол қилиниши ва қайси овқатлардан эҳтиёт бўлиш лозимлиги, шунингдек, овқатларнинг дорилик хусусиятлари ҳақида ёзган.
40 й. дан ортиқ табобат илми билан шуғулланган Султон Али табиб Хуросоний (15-16-а.) ўз тажрибалари асосида 2 асар ёзган. Улардан бири «Дастур ал-илож» («Касалларни даволаш бўйича қўлланма»)дир. 15-16-а. ларда Ҳиндистонда яшаб ижод этган ҳиротлик табиб Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф Юсуфий Ҳиравий тиббий асарлари ва амалий ишлари билан Ўрта Осиё, Хуросон ва Ҳиндистонда табобатнинг яна ҳам тараққий этишига ўз ҳиссасини қўшди.
Абдулғозихон ибн Араб Муҳаммадхон Хоразмий (1603-1664) муҳим тиббий асарлари, жумладан, эски ўзбек тилида ёзилган «Мнофиъ ал-инсон» («Инсон учун фойдали дорилар») номли асари билан машҳур.
18-а. нинг 2-ярми ва 19-а. нинг 1-ярмида Хоразмда яшаб ижод этган ўзбек табиби Жафархўжа ибн Насруддинхўжа Ҳусайний Крукий Ҳазораспийнинг ўзбек тилида ёзилган «Мултакий ат-тиб» («Тиббий маълумотлар тўплами») асари (1823) 67 бобдан иборат бўлиб, унда асосан, киши аъзоларининг ҳар хил касалликлари ва уларни дорилар билан даволаш усуллари баён қилинган.
Машҳур ўзбек табиби Маҳмуд Ҳаким Яфоний Ҳўкандий (1851 й. да туғилган) умрининг кўп қисмини табобатни ўрганишга ва кишилар соғлигини сақлашга сарфлади. У ўз давригача бўлган шарқ табобати қўлга киритган ютукларни жамлаб ҳамда шахсий тиббий тажрибалари билан бойитган ҳолда «Қонун ал-илож» («Даволаш қонуни») ва «Тариқ ал-илож» («Даволаш усули») китобларини ёзиб қолдирган. Уларнинг иккинчисида ўпка, юрак, сут бези, меъда, жигар, ичак, буйрак, қовуқ ва иситма касалликлари, шишлар, тошмалар, мўй ва тирнокка оид хасталиклар, жароҳат ва яралар; суякларнинг синиши, заҳарлар, заҳарли ҳайвонлар чаққанида даволаш ва баъзи русча номдаги дорилар келтирилган.
Боситхон Зоҳидхон ўғли ўз ижодида Беруний, Розий, Ибн Сино, Илокий, Қумрий ва Самарқандийларнинг асарларидан кенг фойдаланган. Бизгача унинг ўзбек тилида ёзилган 3 асари етиб келган.
Ўрта Осиёда қадимдан доривор ўсимликлар ва овқатли моддаларнинг хусусиятлари, уларнинг киши организмига етказадиган фойда ва зарарлари ўрганилган. Натижада халқ қўлида аста-секин тиббиётга оид кўпгина маълумотлар йиғилиб борган. Улар эса кейинчалик тиббий асарлар яратишда муҳим манбалардан бири бўлган.
Европада Уйғониш даврида тиббиёт янгидан равнақ топди. 16-а. да кўпгина фанлар, айниқса, тиббиёт, физика ва кимёнинг ривожланиши касалликларни даволаш, сабабини билишда бу фанларнинг қонунларидан фойдаланиш имконини берди. Хирургияда, айниқса, жароҳатларни даволашда янги усуллар жорий қилинди. Анатомиянинг асосчиси А. Везалий мурдани ёриб текшириш билан одам организмининг тузилиши ва аъзолар фаолиятини илмий жиҳатдан аниқ асослаб берди. Инглиз шифокори В. Гарвей қон айланиш тизими ҳақида асар яратиб, тиббиётда янги бўлим – физиологияга пойдевор қўйди. Физиканинг тараққиёти натижасида бу даврда микроскоп кашф этилди ва ундан тиббиётда фойдаланинг бошланди. Голландиялик олим Антни Левенгук томонидан микроскопиянинг рвожлантирилиши микробиология соҳасининг шаклланишига сабаб бўлди.
17-18-а. ларда саноатнинг ривожланиши натижасида касб касалликлари ҳақидаги соҳа вужудга келди. Бундай касалликлар сабабини дастлаб россиялик олимлар ўрганиб, тиббиётга янги – касб касалликлари ҳамда меҳнат гигиенаси бўлимларини киритдилар. Кейинчалик табиий фанлар ва техника соҳасидаги тадқиқотлар доираси янада кенгайди. Табиий фанларнинг ютуқлари тиббиёт тараққиётига ижобий таъсир кўрсатди, беморни объектив текшириш усуллари (палъпация, перкуссия ва бошқа(лар)) ва лаб. диагностика асослари ишлаб чиқилди. Клиник текширув натижаларини, мурдани ёриб текширишда олинган маълумотлар билан таққослаш усули (А. И. Полунин, Н. И. Пирогов ва немис олими Р. Вирхов ва бошқа(лар)) касаллик белгилари аъзо ва тўқима ҳамда ҳужайраларнинг тузилишидаги ўзгаришларга боғлик эканлигини исботлашга имкон берди, бу тадқиқотлар натижасида кейинчалик тиббиётнинг яна бир янги бўлими – патологик анатомия ва гистология соҳалари вужудга келди.
Энергиянинг сақланиш ва ўзгариш қонунлари кашф этилиши, органик моддаларнинг тузилиши, ўзгариш ва алмашинув йўлларини ўргана бориш биология ва тиббиётнинг тараққиётида муҳим босқич бўлди, физиологик ҳодисаларни тушунтириб берган илмий йўналиш ўша қонунларга асосланди.
19-а. нинг 2-ярмида микробиология соҳасида бир қанча янгиликлар яратилди. Эпидемик касалликлардан вабо, уларнинг қўзғатувчилари ва касаллик эпидемиологияги ўрганилди, чечак микроби аниқланди ва унга қарши вакцина тайёрланди (Э. Женнер). Маҳоратли врачлар ёрдамида бутун дунёда чечакка қарши эмлаш расм бўлди. Юқумли касалликлар сабаби турли микроблар эканлигини Л. Пастер асослаб берди ва бу кашфиёт асосида кишиларни куйдирги, қутуриш каби юқумли касалликларга қарши эмлаб, уларнинг олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш имконияти туғилди. Шу даврда Европада безгак, тошмали терлама (тошмали тиф), қайталама терлама ва бошқа(лар) юқумли касалликларни қўзғатувчи микроблар топилди. И. И. Мечников иммунитет ҳақидаги таълимотни яратди. Микробиологик кашфиётлар асосида гигиена фани шаклланди ва юксала борди. Ўша даврда Россия ва бошқа(лар) давлатларда ташқи муҳитнинг – ҳаво, сув ва тупроқнинг инсон организмига, шунингдек, ижтимоий омиллар – меҳнат, турмуш тарзи ва овқатланиш шароитларининг ишчилар соғлиғига таъсирини ўрганиш туфайли ижтимоий гигиена муаммоси илмий асослаб берилди.
19-а. нинг сўнгги чорагида шаклланган биокимё фани соғлом организмда ва патологик ҳолатларда моддалар алмашинувини ўрганиш, унинг ўзгаришини текшириш натижасида касалликларни аниқлаш билан физиология ва птофизиологияни бойитди ва тиббиётга янги, юқори информатив ва бажарилиши осонроқ лаб. усулларини киритди. Орқа мия нервларидаги сезувчи ва ҳаракатлантирувчи толалар ўрганилди, бу эса организмда нерв тизими фаолиятининг аҳамиятини аниқлашга имкон берди, қон ва лимфа таркиби, безларнинг тузилиши ва фаолиятлари ўрганилди. Рус олимлари С. П. Ботиш, И. М. Сеченов, И. П. Павлов тадқиқотлари туфайли марказий нерв тизими ва бутун организмнинг фаолият қонунлари материалистик нуқтаи назардан таърифлаб берилди.
Умуман бу даврда экспериментал тиббиёт тобора ривожланиб борди, француз олими К. Бенар ва рус патофизиологи В. В. Пашутиннинг бу борада олиб борган илмий ишлари умумий патология (кейинчалик A. А. Богомолец ва С. С. Халатов асослаган патологик физиология) нинг фан сифатида шаклланишида муҳим аҳамият касб этди. Анатомия ва топографик анатомиянинг чуқур ўрганиш хирургияда оперцияларнинг муваффақиятини таъминлади.
20-а. да тиббиётда мисли кўрилмаган ютуқларга эришилди. Немис олими В. К. Рентген икс-нуларни кашф этди ва тиббиётда рентгенологияга асос солди. Табиий радиоактивликнинг кашф этилиши, ядро физикаси соҳасидаги тадқиқотлар ионловчи нурларнинг тирик организмга таъсирини ўрганувчи радиобиология фанини юзага келтирди. Бу соҳадаги кейинги изланишлар даволаш ва диагностика мақсадида радиоактив изотоплардан, нишонланган атомлардан фойдаланиш имконини берди. Тиббиёт техникаси ҳам тез ривожланди. Тиббиётга электроника ютуқларининг татбиқ этилиши натижасида организмдаги турли аъзо ва тизимлар фаолиятини аниқ белгилаб берадиган усуллар, сунъий юрак, сунъий буйрак ва ҳ. к. ихтиро қилинди. Электрон микроскоп эндиликда ҳужайрадаги энг мураккаб ва нозик ўзгаришларни, майда микробларни аниқлашда зарур қурол бўлиб қолди. Тиббиёт кибернетикаги ёрдамида замонавий, ихчам ва қулай протезлар яратилди, шунингдек, операция вақтида беморнинг нафас олиши ва артериал босимини меъёрида сақлаб турадиган турли автоматик тизимлар ишлаб чиқилди, техника тараққиёти, ўз навбатида, тиббиётга янги соҳалар (авиация тиббиёти, космик тиббиёти киритди. Ирсият ва организмнинг ўзгарувчанлик кнуниятини ўрганадиган генетика фани тиббиётнинг ривожига катта таъсир кўрсатди. Ирсий касалликларни ўрганиш тиббиёт генетикасининг пайдо бўлишига олиб келди. Иммунологининг ривожланиши иммунологик ўзгаришлар оқибатида келиб чиқадиган касалликларни ўрганадиган иммунопатологияга асос бўлди. К. Ландштейнернинг изогемагглютинация қонуни (1900-01), Я. Янский томонидан одам қони таркиби жиҳатидан 4 гуруҳга бўлиниши кашф этилиши (1907) тиббиёт амалиётида қон куйишдан кенг фойдаланишга имкон берди. Бу даврда тиббиётга Пиркенинг сил касаллигини аниқлайдиган аллергик реакцияси (қ. Пирке реакцияси) ва аллергия атамаси киритилди. 1939-40 й. ларда Микроорганизмларга қарши курашнинг кучли воситаларидан бўлган антибиотиклар ихтиро қилинди ва амалда қўлланила бошлади. Витаминлар ҳақидаги таълимот ҳам ривож топди. Ички секреция безларининг тузилиши ва фаолиятини ўрганиш туфайли эндокринология мустақил фанга айланди, у ривожланиб, гормнотерапия ва гормонал бошқарилиш масалаларини ҳам ўрганишга киришилди. Кимётерапия, гормонотерапия ва марказий нерв тизимига таъсир этадиган препаратларнинг қўлланилиши ва турли синтетик дори воситаларини олиш усулларининг кенгайиши клиник тиббиётни тубдан ўзгартирди. Бу даврда янги тиббий жиҳозлар, жумладан, электрон аппаратлар ёрдамида юрак фаолиятини клиник ва экспериментал текширишлар амалиётда кенг қўлланиши натижасида кардиология соҳаси ички касалликлар клиникасидан мустақил фан сифатида ажралиб чиқди. Миокард инфаркт, қон ивиши, атеросклероз ва бошқа(лар) клиникаси таърифлаб берилди. Эндиликда кардиология муаммоларини терпевтларгина эмас, балки хирурглар, физиололар, биокимёгарлар ва бошқа(лар) ҳам ўрганмокдалар. Қон тизимини ўрганадиган фан – гематология ҳам ривожланди. Уруш ҳаракатлари чоғида ҳарбий дала хирургияси юзага келди. Траматизмнинг ўсиши туфайли травматология ва ортопедия шаклланди. В. П. Филатовнинг пластик хирургия соҳасидаги ишлари жаҳон тиббиёт ида юксак баҳоланди, америкалик олим X. У. Қўшинг, рус олимлари А. Л. Поленов, Н. Н. Буденко ва бошқа(лар)нинг ишлари нейрохирургиянинг шаклланишига имкон берди. Сийдик-таносил аъзолари касалликларини хирургик усулда даволаш йўлга қўйилиши туфайли урология соҳаси қарор топди. Наркоз бериш усули ткомиллаштирилди. Рус хирурги A. В. Вишнеский новокаин эритмаси билан маҳаллий оғриқсизлантириш усулини ишлаб чиқди (1923-30). Замонавий наркоз бериш усули ва антибактриал терапия юрак ва ўпка хирургиясининг ривожланишига йўл очди, сунъий қон айланиш аппарати ва ҳ. к. кашф этилди. Кардиохирургия ҳам янги олимлар ташлади: туғма ва ревматик юрак нуқсонлари хирургик йўл билан даволана бошланди. Юрак трансплантологиясига асос солинди (Жан. Африка хирурги К. Барнард, 1967).
20-а. бошларида ўсмалар ҳақидаги фан – онкология шаклланди. Кейинги тадқиқотларда ўсмаларнинг, чунончи ракнинг вирусли ва канцероген шакл назариялари юзага келди.
Микробиология тез суръатлар билан ривожланди: силга қарши вакцина тайёрланди (1921, А. Кальмет ва Ш. Герен). Кейинги изланишлар натижасида полиомиелит, дифтерия ва бошқа(лар) инфекцион касалликларни бартараф қиладиган вакцина, зардоблар ихтиро қилинди; риккетсоз, лептоспирозлар ҳақидаги таълимот ишлаб чиқилди. Д. И. Ивановскийнинг фильтрланучи вирусларни ихтиро қилиши (1892) ва Ндерландия ботаниги М. Бейеринкнинг кейинги тадқиқотлари вирусологиянинг мустақил фан сифатида шаклланишига олиб келди.
Замонавий тиббиётнинг баъзи муаммолари. Илмий техника ривожи, ижтимоий-иктсодий ўзгариш ва муваффақиятлар туфайли аҳоли соғлигини сақлашда касалликлар таркибида муҳим ижобий ўзгаришлар рўй берди, ўлим камайди, узоқ умр кўрувчилар сони ортди. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда илгари дунёда кенг тарқалган ўта хавфли эпидемик касалликлар (вабо, ўлат, чечак ва бошқа(лар))га барҳам берилди. Кишилар соғлиғига ва халқ хўжалигига катта зарар етказаётган грипп, вирусли гепатит, орттирилган иммун танқислиги ва бошқа(лар) вирусли касалликларга қарши кураш шу куннинг муҳим тиббий муаммоларидан бўлиб қолмоқда.
Юрак-томир касалликларидан Юракнинг ишемик касаллиги (қ. Инфаркт), атеросклероз, гипертония касаллиги ва бошқа(лар)нинг олдини олиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Асаббузарлик, тамаки чекиш, жисмоний меҳнат билан кам шуғулланиш, меъёридан кўп овқат ёйиш, спиртли ичимликларга ружу қилиш, гиёҳвандлик каби иллатлар бундай касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Лекин бу касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва даволашда замонавий тиббиёт анчагина муваффақиятлари эришди.
Хавфли ўсмаларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш ва даволаш тиббиётнинг энг долзарб масаласидир. Кимёвий канцероген моддалар ва нурланишнинг таъсирини камайтириш, ўсмалар пайдо қиладиган вирусларни топиш ва организмнинг ҳимоя механизмларини ўрганиш муҳим масалалардандир. Бу борада Ўзбекистон Онкология маркази ҳам фаол иш олиб бормоқда.
Замонавий тиббиётнинг долзарб масалаларидан яна бири асаб ва руҳий ўзгаришларни ўргнишдир, чунки бир қатор мамлакатларда бунга соғликни сақлашнинг биринчи масаласи деб қарашмоқда.
Ташқи муҳитни мухофаза қилиш ва соғломлаштириш жуда муҳим ижтимоий ва сиёсий аҳамиятга эга. Сув, ҳаво, тупрокнинг ифлосланиши ва биосферада экологик мувозанатнинг бузилиши кишилар соғлиғига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ичимлик сув ва тупроқнинг саноат чиқиндилари билан ифлосланишининг олдини олиш ўта долзарб масаладир. Ташқи муҳитни соғломлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш учун кураш халқаро аҳамиятга молик бўлиб қолди. Бу соҳада кейинги йилларда республикада шифокорлар, айниқса, гигиенист олимлар ва махсус илмий текшириш институтлари жамоалари кўпгина арзигулик ишлар қилишди. Ҳоз. замон тиббиёти олдида турган энг муҳим масалалардан яна бири шифокор билан бемор ўртасидаги муносабатларнинг (қ. Тиббиёт деонтологияси) самрадорлигига эришишдир. Аъзо ва тўқималарни кўчириб ўтқазишдаги донорлик, тўқималар мос келмаслигини бартараф қилиш ва ушбу муаммога боғлик бир қанча масалалар, масалан, ўзак ҳужайралардан даволаш мақсадида фойдаланиш тиббиётда муҳим ўрин тутмоқца.
Ўзбекистонда тиббиётнинг ривожланиши. Тошкентда Туркистон ун-ти таъсис этилиши ва унинг таркибида тиббиёт факультетининг очилиши Ўзбекистонда тиббиётнинг ривожланишидаги муҳим санадир. Бу ф-т кейин (1931 й.) Тошкент тиббиёт ин-тига айлантирилди.
1918 йилда Тошкентда микробиология лаб. (кейинчалик Эпидемиология ва микробиология илмий текшириш институти ҳамда вакцина ва қон задоблари илмий текшириш институтлари), 1919 йилда Н. А. Семашко номидаги физиотерапия ин-ти (ҳоз. Тиббий тикланиш ва физиотерапия институти), 1924 йилда Бухорода Тиббиёт паразитолгияси ва безгак ин-ти (кейинчалик Самарқандга кўчирилган) ташкил этилди. Тиббиёт ходимларининг комплекс равишда олиб борган ишлари туфайли безгак ва ришта каби касалликлар тугатилди. Бунда олимларимиздан Л. М. Исаев, A. А. Асқаров, тиббиёт X. Нажмиддинов, И. Қ. Мусабоев, Г. Н. Терехов ва бошқа(лар)нинг ҳиссаси катта бўлди.
Ўзбекистон Сил илмий текшириш институтида беморларни меҳнат билан даволаш усули ишлаб чиқилди (Ш. А. Алимов). Республика фтизиатрлари сил эпидемиологияси, клиникаси, даволаш ва олдини олиш масалаларини ёритиб беришди. А. Н. Крюков, И. А. Кассирский, 3. И. Умидова, М. С. Турсунхўжаева, X. И. Янбаева ва бошқа(лар)нинг иштироки ҳамда раҳбарлигида Ўзбекистон илимининг юрак-томир тизимига, организмдаги моддалар алмашинувига ва жигар хасталиклрига таъсири ўрганилди. Иссиқ иқлимнинг организмнинг физиологик жараёнига таъсирини аниқлашда Н. В. Данилов, А. Ю. Юнусов, А. С. Содиқов, А. Ҳ. Ҳошимов, 3. Р. Юнусовлар катта илмий текшириш ишлари олиб бордилар. Гастроэнтерология масалалари республика иқлимига ва маҳаллий аҳолининг турмуш хусусиятлари ва иммун ҳолатига боғлаб ўрганилди, бу соҳада республикамиз олимлари А. А. Асқаров, Э. И. Отахонов, Н. И. Исмоилов, Э. Й. Қосимов ва бошқа(лар)нинг тадқиқотлари муҳим аҳамият касб этди. К. А. Зуфаров раҳбарлигида меъда-ичак йўлини электрон микроскопда ўрганиш ишлари олиб борилди ва бу соҳа бўйича ноёб атлас яратилди.
Бўқоқнинг эпидемиологияси, клиникаси, Давоси ва олдини олиш ҳамда биокимёси соҳасида катта тадқиқотлар олиб борилди (С.
A. Масумов, Ё. Ҳ. Тўракулов ва бошқа(лар)). Кейинги вақтда назарий ва экспериментал тиббиётнинг асосий фанларидан бири – патологик физиология соҳасида, чунончи унинг овқат ҳазм қилиш аъзолари, моддалар алмашинуви патологияси ва аллергология бўлимлари бўйича илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган бир қатор тадқиқотлар олиб борилди (Н. Ҳ. Абдуллаев, Ҳ. Ё. Каримов, М. М. Ҳақбердиев).
Иссиқ иқлим шароитида болаларда ҳазм аъзолари касалликларининг турли жиҳатлари ўрганилди. Педиатрияда гемотерапия, юрак гликозидларини татбиқ этиш ва болалар овқатланиши соҳасида тадқиқот ишлари олиб борилди (С. Ш. Шамшиев, С. Н. Йўлдошева ва бошқа(лар)).
Ўзбекистонда хирургия мактабининг ривожланишига С. А. Масумов, Ҳ. Ғ. Ғофуров, В.
B. Воҳидов, Ў. О. Орипов, С. М. Аъзамхўжаев, М. А. Ашрапова, Р. М. Нурмуҳамедов, Ш. И. Каримов ва бошқа(лар) катта ҳисса қўшишни. Умумий хирургия билан бир қаторда унинг тармоқлари: нейрохирургия, ортопедия ва травматология (Н. М. Шоматов, О. Ш. Шокиров, М. Ҳ. Қриев, Ш. Ш. Ҳамраев ва бошқа(лар)), урология (О. М. Мухторов ва бошқа(лар)), болалар хирургияси (К. X. Тоҳиров, А. С. Сулаймонов); болалар юқумли касалликлари (Ш. Ҳ. Хўжаев, О. С. Маҳмудов, Т. О. Даминов) бўйича ҳам ўтказилган илмий изланишлар яхши самаралар берди. Республикада оториноларингология фани Қ. Ж. Мираззов ва бошқа(лар) томонидан анча тараққий эттирилди. Кўз касалликларини аниқлаш ва даволаш масалалари (М. К. Комилов), нафас аъзоларининг профилактикаси, ташхиси ва даво усулларига тааллуқли янгиликлар қўлга киритилди (А. М. Убайдуллаев, Н. Ҳ. Шомирзаев). Гематология ва қон қуйиш соҳаларида камчиликларни барвақт аниқлаш, самарали даволашда, компонент гемотерапияни жорий этиш бўйича ҳам муҳим илмий текшириш ишлари ўтказилди (X. А. Ҳакимов, С. М. Баҳромов ва бошқа(лар)). Нафас, ҳазм ва юрак-томир тизими касалликларини рентгенологик усул билан аниқлаш масалалари ёритиб берилди (Ж. М. Абдурасулов, Ж. Н. Маҳсумов, A. Р. Мансуров, III. Мирғаниев). Нерв тизимининг инфекцион ва томир касалликларига оид тадқиқотлар ўтказилди (А. Р. Раҳимжонов, X. Қ. Салоҳидднов, Н. М. Мажидов). Психиатрлар пеллагра ва қутуриш касалликларида психиканинг бузилишини, шунингдек, психозларни даволаш масалаларини ўрганишди (X. Олимов). Ревматизм ва подагра касалликларининг қай тарзда кечиши, буларнинг олдини олиш, даволаш (Р. А. Қорабоева, Т. С. Солиев) жорий этилди. Дермто-венерологларнинг самарали ишлари юмшоқ шанкрни тугатиш, захм, дерматомикозлар билан касалланишни камайтиришга имкон берди (А. А. Аковбян, У. М. Мираҳмедов, Р. А. Капкаев). Курортологлар маҳаллий курорт ресурсларини ўрганишди.
Республикамизда фармакология фанининг тезлик билан ривожланиши натижасида 40 дан зиёд янги дорилар яратилди ва тиббиёт амалиётига татбиқ этилди (И. К. Комилов, У. Б. Зокиров ва бошқа(лар)). Тиббиётнинг асосий тармоқларидан бири – ташқи муҳитни ўрганиш, аҳоли яшайдиган жойларни соғломлаштириш, санитария-гигиена шароитини яхшилаш, шахсий ва овқатланиш гигиенаси соҳасида ҳам кўп ишлар қилинди (А. 3. Зоҳидов, Ғ. М. Маҳкамов, Б. X. Маъзумов, Т. И. Искандаров).
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида кўплаб илмий тадқиқот ин-тлари, тиббиёт олий ўқув юртлари, жумладан, Тошкент фармацевтика институти ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти бор, уларда 3000 га яқин илмий ходим, шу жумладан, 2000 фан номзоди ва 250 дан зиёд фан доктори ишлаб турибди (2015).
[addtoany]