Гетерохромия

Гетерохромия [гетеро… ва юн. chroma – ранг, тус] – ўнг ва чап кўз ёй пардаларининг ёки бир кўз ёй пардаси турли қисмларининг ҳар хил рангли бўлиши. Туғма ёки ҳаёт даврида келиб чиқади. Бўйин симпатик нервининг зарарланиши гетерохромияга сабаб бўлади. Деярли ҳамиша Горнер синдроми қайд қилинади (қорачиқ тораяди, кўз кисиқроқ бўлади, кўз соққаси ичига ботади).

Загрузка...