Бўйин

Бўйин – гавданинг бош билан танани бириктирувчи қисми; тепадан бош, пастдан кўкрак қафаси билан чегараланган. Бўйиннинг орқа қисми энса, олдинги юзаси ҳақиқий бўйиндир. Энса қисми фақат мушаклардан ташкил топган бўлиб, олди томонида ҳиқилдоқ, кекирдак ва уларнинг олдинги юзасида қалқонсимон без жойлашган. Бўйиннинг ўрта чизиғи соҳасида қалқонсимон тоғанинг бўртган қисми «Алам олмаси» (кўпроқ эркакларда) кўриниб туради. Бўйиннинг икки ёнида қон Томирлар, нервлар ва нозик мушаклар бор. Унинг тепа қисмида (пастки жағ остида) жағ ости бези жойлашган; без йўли оғиз бўшлигига очилади, кўпинча, болаларда най орқали микроблар безга бориб, уни яллиғлантиради – «тепки» бўлади. Унинг пастки қисмида (тўш суягининг устки юзасида) вена қон томири чгали бор. Бўғма касаллигида кекирдакни очиб ҳаво юборганда, вена кесилганда ёки жароҳаланганда ҳаво сўрилиб, юракни тўхтатиб қўйиши мумкин. Бўйинда тери ости мушаги борлиги учун тери ҳаракатчан бўлади.

[addtoany]