Гидремия

Гидремия [гидро… ва юн. haima – қон] – қоннинг суюлиши, унда сув миқдорининг кўпайиши. Бирор сабабга кўра организмда сув-туз алмашинувининг ўзгариши ёки бузилиши натижасида юзага келади. Организмга суюқлик кўп кирганда қон суюлиши билан бирга умумий ҳажми ҳам ошади. Компенсатор (кўп қон йўкотганда), патологик (юрак етишмовчилиги, операциядан кейинги ҳолат ва бошқалар) ҳамда физиологик (чақалоқларда кўпроқ кузатилади) турлари тафовут қилинади. Гломерулонефрит, нефроз, анурия каби касалликларда, шиш кетганда, асцит камайганда, шунингдек, анемия билан хлорозда бир кадар турғун гидремия кузатилади.

[addtoany]